Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Месси ва "Интер Майами" келишиб олди

Месси ва "Интер Майами" келишиб олди

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси клуб билан янги шартнома имзолайди. Томонлар тўлиқ келишувга эришди, деб хабар бермоқда журналист Начо Гарсия. 38 ёшли футболчи шартномани яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан камида икки йилга узайтиради. Бундан ташқари, аргентиналик футболчи футболчилик фаолиятини якунлагач, клубда ўз улушига эгалик қилади, дейилади манбада.

Лионель Месси 2023 йилнинг июлидан бери "Интер Майами" шарафини ҳимоя қилмоқда. Саккиз карра "Олтин тўп" соҳибининг "қўтонлар" билан амалдаги шартномаси тез орада - жорий йил охирида ўз ниҳоясига етади.

Месси МЛСнинг жорий мавсумдаги 22 ўйинида 22 та гол ва ўнта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:35 22.09.2025. Ўқилди: 928 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!