Аргентина терма жамоасининг юлдуз ҳужумчиси Лионель Месси терма жамоанинг ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Уругвай ва Бразилияга қарши ўйинлар қайдномасидан ўрин олмади.
Баъзи ОАВ маълумотларига кўра, юлдуз ҳужумчининг Аргентина терма жамоасининг якуний рўйхатига киритилмаганига футболчи МЛСнинг "Атланта Юнайтед"га қарши ўйинида олган жароҳати сабаб бўлган.
Аргентина терма жамоаси сафида Лионель Месси ЖЧ-2026 саралашининг Жанубий Америка босқичи доирасида тўққизта ўйин ўтказиб, олтита гол уришга ва учта голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.
Айни вақтда Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашининг Жанубий Америка босқичида 12 ўйинда 25 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.