Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси Аргентина футболининг яна бир афсонаси — Диего Армандо Марадона билан илк бор қандай учрашгани ҳақида сўзлаб берди. Унинг сўзларига кўра, бу воқеа «La noche del 10» («Ўнликлар кечаси») кўрсатувида юз берган бўлиб, Месси у ерга шахсан Марадонанинг ташаббуси билан таклиф қилинган.
«Мен таклиф олдим ва албатта, рад эта олмасдим — бордим. У ерда бошқа яқинларим — отам, амаким ва амакиваччаларим ҳам бор эди. Уларнинг барчаси Марадона билан танишишди. Бу унутилмас воқеа эди», — дея Мессининг сўзларини келтирмоқда derbyderbyderby.it нашри.
Эслатиб ўтамиз, Диего Марадона 2020 йилнинг ноябрь ойида вафот этган эди.