25 февраль куни соат 21:46 да 2010 йилда туғилган, хусусий мактабнинг 10-синф ўқувчиси ҳайдовчилик гувоҳномасиз ҳолда “BMW M4” русумли автомашинани бошқарган.
У Миробод тумани Миробод кўчасида ҳаракатланаётган вақтда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторини уриб юборган.
Инспектор тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Текширув якунларига кўра қонуний қарор қабул қилинади.