Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Қирғизистонда аёл 17 ёшли қизининг ҳомиладорлиги сабаб ўзини ёқиб юборди

Қирғизистонда аёл 17 ёшли қизининг ҳомиладорлиги сабаб ўзини ёқиб юборди

Қирғизистонда аёл 17 ёшли қизининг ҳомиладорлиги сабаб ўзини ёқиб юборди.

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти Ак-Суу туманида яшовчи аёл 17 ёшли қизининг ҳомиладорлиги сабаб ўзини ёқиб юборган. Оқибатда аёл вафот этган. Қизнинг онаси вояга етмаган қизининг ҳомиладорлигидан хабар топгач, руҳий тушкунликка тушган. Қиз 2009 йилда туғилган бўлиб, ҳомиладорликнинг 16-ҳафтасида бўлган.

Аёл 25 февраль куни уйдан чиқиб, ўзига бензин сепган ва ёқиб юборган. Аёл шифохонага етказилган, бироқ оғир куйиш жароҳатлари сабаб вафот этган. Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 19:00. Ўқилди: 633 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!