Бугун 4 июнь, 2020 йил, пайшанба

O'ZB

Месси коронавирус ҳақида: "Уйдан чиққанингдаёқ хатарга учрайсан, бироқ..." 

Месси коронавирус ҳақида: "Уйдан чиққанингдаёқ хатарга учрайсан, бироқ..." 

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси коронавирус пандемияси шароитида қабул қилинган карантин чекловлари тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ҳозир исталган жойда касаллик юқтириб олиш мумкин. Уйдан чиққанингдаёқ хатарга учрайсан. Бунга жуда ҳам қаттиқ эътибор қаратмаслик лозим, чунки кўчага чиқмасликнинг иложи йўқ. 

Аммо қоидаларга риоя қилишнинг муҳим экани ва хавфсизлик чораларини кўриш шарт эканини яхши тушуниб турибмиз», - деб Месси сўзларини келтирмоқда Marca.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли Испания чемпионати 2 ойдан бери тўхтаб турибди. Мамлакатда хавфли вирусни юқтириб олганлар сони 230 мингдан ошган. 

 

Киритилди: 10:42 16.05.2020. Ўқилди: 976 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!