Лео фаолиятини якунлашдан олдин янги “Камп Ноу” стадионида ўйнашни хоҳлаяпти.
Бу ҳақда аргентиналикнинг “Интер Майами”га ўтишини биринчи бўлиб хабар қилган журналист Алех Кандалл хабар берди.
Ҳозирча Месси “Барселона”га қайтиши расман тасдиқланмаган. Журналист Алех Кандаллнинг маълумотига кўра: Месси янги "Камп Ноу”да ўйнашни хоҳлайди.
У клуб билан хайрлашув ўйини ёки қисқа муддатли шартнома имкониятини кўриб чиқмоқда.
Янги “Камп Ноу” стадионини 2026-йилда тўлиқ очиш режалаштирилган, бироқ баъзи трибуналар 2025/26-йилги мавсумда тайёр бўлиши мумкин.