Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Месси: «Келажакда нималар бўлиши ёлғиз Худога аён»

Месси: «Келажакда нималар бўлиши ёлғиз Худога аён»

Аргентина терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашида Венесуэлани 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Лионель Месси баҳсда дубль муаллифига айланди. Месси Эквадорга қарши сўнгги саралаш ўйинини ўтказиб юборади - у дам олади. Месси бир кун аввал терма жамоада ўз юртидаги сўнгги ўйинини ўтказган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Жума куни Месси ижтимоий тармоқларда баёнот берди.

"Мутлақо ўзига хос кеча, у ҳали ҳам ҳиссиётлар туфайли мени тинч қўймаяпти. Барчангизга меҳрингиз ва доимий қўллаб-қувватлашингиз учун самимий миннатдорчилик билдираман. Нима бўлиши, келажакда нималар бўлиши ёлғиз Худога аён. Олға, Аргентина!" - деб ёзди Месси.

Аргентина терма жамоаси келаси ёзда АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида жаҳон чемпионлигини ҳимоя қилади.

Киритилди: 23:53 05.09.2025. Ўқилди: 930 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!