"Интер Майами" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг илк ўйинида Қоҳиранинг "Ал-Аҳли" клуби билан дуранг ўйнади - 0:0. Очилиш ўйинлари "Хард Рок Стэдиум"да бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 43-дақиқасида "Ал-Аҳли" ярим ҳимоячиси Трезеге пенальтидан унумли фойдалана олмади.
"Интер Майами" навбатдаги ўйинини 19 июнь куни "Порту"га қарши ўтказса, "Ал Аҳли" шу куни "Палмейрас" билан куч синашади.