Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Месси жаҳон рекордини ўрнатди

Месси жаҳон рекордини ўрнатди

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси фаолияти давомида голли вазиятларда қатнашиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатишда давом этмоқда.

38 ёшли футболчи яқинда МЛС доирасида "Ди Си Юнайтед"га қарши ўйинда (3:2) иккита гол урди ва битта голли узатмани ҳам амалга оширди.

Умуман олганда, Месси ҳисобида 882 та гол ва 391 та голли узатма - 1273 та голли ҳаракат бор. Бу футбол бўйича барча вақтлардаги жаҳон рекордидир. Лионел Месси 2023-йил ёзида “Интер Майами”га ўтган.

АҚШга кўчиб ўтишдан олдин футболчи “ПСЖ” ва “Барселона”да ўйнаган.

Киритилди: 11:53 21.09.2025. Ўқилди: 1150 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!