Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Месси: «Футболда эришган барча нарсам учун Худога шукрона айтаман»

Месси: «Футболда эришган барча нарсам учун Худога шукрона айтаман»

«ПСЖ» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Жаҳон чемпионатидаги ғолиблик учун мураббийлар штаби ва жамоадошларига миннатдорчилик билдирди.

«Футболда эришган барча нарсам учун Худога шукрона айтаман. Менга ушбу ажойиб ҳиссиётларни тақдим этган жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. Мураббийлар штаби эса ҳамиша ёнимизда бўлди ва биз доимо яхши формада бўлдик. Энди эса олдимиздаги ўйинлардан завқ олишни истаймиз. Бу завқ қанча давом этишини билмайман. Мен футболни яхши кўраман.

Мен ҳеч қачон улкан марраларни забт этиш ҳақида орзу қилмаганман. Ўйиннинг ўзи орзум эди. Ҳамиша ўз имкониятимдан юқорироқ ўйнашга ҳаракат қилдим. Ҳозир маълум бўляптики, ўшанда мени олдинда олис йўл кутиб турган экан», — деди Месси.

Киритилди: 14:33 29.03.2023. Ўқилди: 1365 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!