Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Месси фаолиятидаги энг муҳим голлар ҳақида гапирди

Месси фаолиятидаги энг муҳим голлар ҳақида гапирди

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси фаолияти давомида урган энг муҳим голларини эслади.

«Жаҳон чемпионати финалида урган голларим фаолиятимдаги энг муҳим голлардан бўлган. Бу голлар ўз аҳамияти, воқеа ва учрашувнинг кўлами билан ажралиб туради. Шунингдек, «Барселона» сафида Чемпионлар лигаси финалларида ҳамда «Реал»га қарши «Эль-класико» баҳсларида киритган голларимни ҳам жуда қадрлайман», — дея Мессининг сўзларини келтирмоқда The Touchline.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2022 йилги жаҳон чемпионати финалида Францияга қарши дубль қайд этган. Аргентина миллий жамоаси 3:3 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, жаҳон чемпионига айланган.

Октябрь ойида Месси Аргентина миллий жамоаси сафида сўнгги бор майдонга тушди.

Киритилди: 11:26 23.10.2026. Ўқилди: 444 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!