Лионель Месси "Барселона" Тито Виланованинг вафотидан кейин қандай ўзига келганини сўзлаб берди.
Пеп Гвардиоланинг собиқ ёрдамчиси жамоага 2012 йил июлидан бошчилик қила бошлаган эди. Декабрь ойида Виланова қулоқ олди бези саратони туфайли жарроҳлик амалиётидан ўтди.
Кейинчалик у даволаниш сабабли жамоа ўйинларини ўтказиб юборди ва 2013 йил июлида соғлиғи ёмонлашгани боис "Барселона"ни тарк этишга мажбур бўлди. Виланова 2014 йил 25 апрелда тўсатдан вафот этди.
"Тито билан юз берган воқеа бизга жуда кучли таъсир кўрсатди. У доим ҳам биз билан бирга бўлмаса-да, биз бўлаётган барча нарсани ҳис қилардик.
Унинг оғир кунларни бошидан кечираётганини, азоб чекаётганини билардик, аммо бу қандай якун топишини ҳеч ким билмасди. Шубҳасиз, бу жамоага таъсир қилди.
Содир бўлган барча нарсалар туфайли бу ҳар жиҳатдан оғир мавсум бўлди," - деди Лионель Месси "Simplemente fútbol" YouTube каналига.