“Барселона” етакчиси Лионел Месси журналистларнинг саволларига жавобан ўз клубини танқид қилди. Ҳужумчи айни дамда клубнинг сиёсатини маъқулламади. Аргентиналик футболчининг фикрича, клуб раҳбариятининг сиёсати умуман қониқарсиз.
“Барселона” раҳбариятининг айби шундаки, улар клуб академияси билан алоқани узиб қўйишган. Асосий таркибга Ла Масиядан футболчи олинмай қўйганига анча бўлди. Академиядан чиққан кучли футболчилар эса кетиб қолишяпти. Бу “Барселона”дек буюк клуб учун яхши ҳолат эмас”, деди Месси.
Маълумот учун, Леонинг ўзи ҳам Ла Масия тарбияланувчиси ҳисобланади.