Ҳужумчи Лионель Месси яна "Барселона" либосини кийиши мумкин. El Gol Digital хабарига кўра, аргентиналик юлдуз 2026 йил бошида Каталония клубига қайтиши мумкин.
Месси ўз клубига эркин агент сифатида келиши мумкин, чунки унинг "Интер Майами" билан амалдаги шартномаси 2025 йил охиригача амал қилади.
Лео "кўк-анорранглилар" билан қисқа муддатли шартнома имзолаши ва кейинги жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўриши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Месси 2021 йилнинг ёзида “Барселона”ни тарк этганди.