Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Месси «Барса»га қайтиш учун маоши камайишига рози

Месси «Барса»га қайтиш учун маоши камайишига рози

Лионель Месси ёзда «Барселона» клубига қайтиши мумкин. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Жерар Ромеро хабар бермоқда.

«Месси «Барселона»га қайтиш учун клубнинг молиявий имкониятлари даражасидаги маошни олишга рози.

Аргентиналик футболчининг клубга қайтишини унчалик хоҳламаган инсонлар ҳам ҳозирда унинг келиши молиявий жиҳатдан ёрдам беришини тушунишмоқда», дея ёзади журналист.

Маълумот учун, Мессининг Париж клуби билан амалдаги келишуви 2023 йилнинг ёзида якунига етади. Футболчи «ПСЖ» билан келишувни узайтириш масаласини ортга суриб келмоқда.

Киритилди: 19:56 29.03.2023. Ўқилди: 2156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!