Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Месси АҚШдаги келажаги бўйича қарор қабул қилди

Месси АҚШдаги келажаги бўйича қарор қабул қилди

Лионель Месси ва "Интер Майами" янги шартнома устида ишламоқда.

Marca нашри хабарига кўра, аргентиналик футболчи исталган вақтда Америка клуби билан шартномасини узайтириши мумкин. Амалдаги шартнома 2025 йил охиригача амал қилади ва ҳар икки томон ҳам ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилишди ва ҳозирданоқ бу борада ишламоқда.

Шартнома камида бир йилга узайтирилиши тахмин қилинмоқда.

Манбага кўра, Мессининг "Майами" клуби клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини тарк этганидан сўнг асосий мақсади жамоани МЛСда ғалабага етаклаш. "Интер" ўзининг навбатдаги ўйинини якшанба куни ўтказади - жамоа "Монреаль" билан меҳмонда учрашади.

Айни дамда "Интер" Шарқий конференцияда олтинчи ўринда, пешқадам "Филаделфия"дан 11 очко ортда қолмоқда, аммо тўртта ўйин кам.

Бундан ташқари, Месси МЛСнинг энг яхши футболчилари ва Лига МХ юлдузлари ўртасидаги Юлдузлар ўйинида иштирок этиши тахмин қилинмоқда. Месси 2023 йилда ютган Лига кубоги ҳам ёзнинг сўнгги ойига режалаштирилган. "Майами" раҳбарияти турнирга жуда жиддий ёндашади ва янги чемпионлик учун курашишни кутмоқда.

Месси 2026 йилда Майамида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриши кутилмоқда.

Киритилди: 22:12 02.07.2025. Ўқилди: 576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!