Бугун 6 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Мерц Путинни ҳарбий жиноятчи деб атади

 Мерц Путинни ҳарбий жиноятчи деб атади

Германия канцлери бу ҳақда Sat.1 телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.

"Путин ҳарбий жиноятчи. У, эҳтимол, давримизнинг энг жиддий ҳарбий жиноятчисидир, унинг ҳаракатларига кенг миқёсда гувоҳ бўлмоқдамиз", — деди Мерц.

Канцлернинг сўзларига кўра, Путинга ҳеч қандай ён босиш керак эмас, чунки ҳарбий жиноятчилар билан бундай муомала қилинмайди.

"Россия президенти ҳозирча Украина билан сулҳга бориш ёки тинчлик келишувини имзолаш учун ҳаракат қилмаяпти. Биз бунинг учун асослар яратишимиз зарур. Ҳарбий жиҳатдан бу қийин бўлади, лекин иқтисодий томондан буни иложи бор", — дея қўшимча қилди Германия канцлери.

Киритилди: 12:15 03.09.2025. Ўқилди: 814 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!