Бугун 5 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Мерц Путинга: «Биз музокараларга тайёрмиз, аммо бу ваҳшиёна ҳужумлар тўхташи керак»

Мерц Путинга: «Биз музокараларга тайёрмиз, аммо бу ваҳшиёна ҳужумлар тўхташи керак»

Германия канцлери Фридрих Мерц Киевга ташрифи давомида Россия президенти Владимир Путинни «бу бемаъни уруш»ни тўхтатишга чақирди.

🚨 Мерц ҳаво ҳужуми сигналлари янграётган бир пайтда:

«Биз музокараларга тайёрмиз, бу урушни якунлаш масаласини муҳокама қилишга тайёрмиз. Аммо Украина тинч аҳолисига қарши бу ваҳшиёна ҳужумлар тўхтатилиши керак», — деди.

Мерц 4 октябрь куни эрталаб олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан Киевга борди. Орадан кўп ўтмай, Россия Днепр дарёси устидан ўтувчи Шимолий кўприкка навбатдаги зарбани бергани хабар қилинди.

🇺🇦 Украина президенти Владимир Зеленский Мерц Киевдаги ташрифини ҳалок бўлган украиналик ҳарбийларни хотирлашдан бошлаганини айтди.

«Бу оғир даврда Германия биз билан бирга экани — қўллаб-қувватлашда ҳам, хотирада ҳам — муҳим», — деб ёзди Зеленский.

Киритилди: 22:52 04.10.2026. Ўқилди: 299 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!