Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Мерц Германиянинг Христиан-демократик иттифоқи партияси раҳбари этиб қайта сайланди

Мерц Германиянинг Христиан-демократик иттифоқи партияси раҳбари этиб қайта сайланди

Германия канцлери Фридрих Мерц 20 феврал куни Штутгартда бўлиб ўтган консерватив партия қурултойида Христиан-демократик иттифоқ (ХДИ) раҳбари этиб қайта сайланди. Делегатларнинг 90 фоиздан ортиғи унинг номзодини қўллаб-қувватлади.

Die Welt нашрининг ёзишича, Мерц биринчи турда кутилмаганда етарли овоз тўплай олмади ва иккинчи турни ўтказишга тўғри келди. Сайлов кеч бошлангани ва технинк носозлик кузатилгани сабабли Фридрих Мерцнинг қайта сайлангани ҳақида уч соатдан ортиқ кечикиш билан эълон қилинди.

Германиянинг собиқ канцлери ва ХДИ аъзоси Ангела Меркел натижаларни кутмай, қурултойни эрта тарк этди. Хабарларга кўра, Меркел шу куни Берлинга борадиган сўнгги поездга улгуриш учун чиқиб кетган.

Нашр Меркел кетишдан аввал амалдаги канцлер ва унинг рафиқаси Шарлотта билан дўстона хайрлашганини қайд қилган.

2024 йил май ойида бўлиб ўтган ХДИ қурултойида ҳам Мерц қарийб 90 фоиз овоз олган эди. У илк бор 2022 йилда, коронавирус пандемияси сабаб онлайн ўтказилган партия қурултойида консерваторлар етакчисига айланган.

Киритилди: Бугун 19:15. Ўқилди: 174 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!