Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 6 ноябр куни Чуй вилоятининг Сокулук тумани аҳолиси билан учрашувда Қирғизистон президенти унинг шарафига шеър ўқимоқчи бўлган аёлни тўхтатган.
Нутқи давомида аёл аввал ўз илтимосини билдирган, кейин давлат раҳбарига бағишланган шеър ўқиш ниятини борлигини айтган. Бироқ, президент ундан бундай қилмасликни сўраган.
Президент одамлар уни омма олдида мақташлари учун махсус йиғилишларга таклиф қилинаётгани ҳақидаги таассуротни яратишни истамаслигини тушунтирди.
"Ҳукуматни мақтаманг. Бу билан сиз мени ҳам, ўзингизни ҳам хафа қиласиз. Кейин бошқалар мени мақташ учун “навбатчи” фуқароларни тўплаганимни айтишади", — деди Жапаров.