Бугун 10 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШнинг Калифорния штатида ҳавода тўқнашиб кетган икки парашютчи аёл ҳалок бўлди

АҚШнинг Калифорния штатида ҳавода тўқнашиб кетган икки парашютчи аёл ҳалок бўлди

АҚШнинг Калифорния штатидаги Лейк-Элсинор шаҳрида икки нафар парашютчи аёл ҳавода тўқнашиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди.

NBC телеканали хабар беришича, ҳодиса 6 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 11:45 атрофида Skydive Elsinore маркази устида содир бўлган.

Марказ маълумотларига кўра, тегишли лицензияларга эга тажрибали парашютчи аёллар тахминан 45 метр баландликда тўқнашиб кетган. Уларнинг парашютлари бир-бирига ўралиб қолган ва ерга қулаш вақтида ҳар иккиси ҳам оғир жароҳат олган.

Жабрланганлар Уилдомар шаҳридаги тиббиёт марказига етказилган, бироқ у ерда вафот этган. Ҳозирча уларнинг исм-шарифлари ошкор этилмаган.

Ҳар икки аёл парашют спорти бўйича ташкил этилган тадбирда иштирок этиш учун келган бўлган.

Skydive Elsinore маркази маълум қилишича, ускуналарда носозлик аломатлари аниқланмаган. Марказ маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорлик қилмоқда.

Киритилди: 17:22 08.11.2026. Ўқилди: 1055 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар