Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

"Мен Худоман": россиялик қотил мактаб ўқувчиларини нега ўлдирганини айтди

"Мен Худоман": россиялик қотил мактаб ўқувчиларини нега ўлдирганини айтди

Қозон шаҳридаги 175-сонли мактабда отишма уюштирган россиялик фуқаро ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан суҳбатда ўз сабабларини ошкор қилди. 

Маълумотларга кўра, қотил полициячига ҳаммадан нафратланишини ва ҳамма унинг худо эканлигини билишини исташини айтган. Шу билан бирга, тажовузкор фақат таълим муассасасига ҳужум уюштирганлигини таъкидлади.

Шунингдек, у интернетда жойлаштирилган материаллардан фойдаланиб бомба ясашни ўрганганини таъкидлади.

Қозон мактабидаги отишма 11 май куни эрталаб содир бўлган. Ҳужумда икки ёш йигит қатнашгани маълум қилинди: улар қурол-яроғ билан таълим муассасасига кириб, отишни бошлашди. Отишма содир этганлардан бири, 19 ёшли Илназ Г. деразадан сакраб тушганида ҳибсга олинган, иккинчиси хавфсизлик кучлари томонидан йўқ қилинган. Кейинчалик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, шунингдек, ўқ отувчиларнинг шериги – 41 ёшли Рамил М.ни ҳибсга олишди.

Сўнгги маълумотларга кўра, мактабдаги отишма пайтида етти бола ва ўқитувчи ҳалок бўлган, 20 киши жароҳат олган.

Киритилди: 14:20 11.05.2021. Ўқилди: 14790 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!