Колумбия президенти Густаво Петронинг бошқа баёнотлари:
◾️ АҚШ инсоният тарихида Жанубий Америка мамлакатининг пойтахтини бомбардимон қилган дунёдаги биринчи давлатга айланди. Бу даҳшатли “унвон”, чунки жанубий америкаликлар буни узоқ йиллар давомида унутмайди;
◾️ Гарчи мен ҳеч қачон профессионал ҳарбий бўлмаган бўлсам-да, уруш ва ҳарбий фаолият нима эканини биламан. 1989 йилги тинчлик келишувидан кейин энди ҳеч қачон қўлимга қурол олмасликка қасам ичган эдим, аммо Ватанимни ҳимоя қилиш учун яна қўлимга қурол оламан;
◾️ Агар сиз халқининг катта қисми севиб, ҳурмат қиладиган президентни ҳибсга олсангиз, уларнинг қўзғолон бошлашига сабаб бўласиз;
◾️ Эндиликда Колумбиядаги ҳар бир аскар учун доимий буйруқ мавжуд: қуролли кучлар қўмондони Колумбия байроғи ўрнига АҚШ байроғини афзал кўрса, у зудлик билан армиядан четлатилади.
Аввалроқ, АҚШ президенти Доналд Трамп Колумбия етакчиси Густаво Петрони гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришда айблади ва унга нисбатан Венесуэла президенти билан содир бўлганига ўхшаш сценарий такрорланиши мумкинлигини инкор этмаган эди.