Бугун 14 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Мелони Украинадан Италияни ҳимоя қилиш учун фойдаланишини айтди

Мелони Украинадан Италияни ҳимоя қилиш учун фойдаланишини айтди

«Мен Украинани Киев учун эмас, Рим учун қўллаб-қувватладим»: Италия бош вазири мамлакат учун ҳужумга учрамаслигига умид қилишдан кўра, эҳтимолий ҳужумга тайёр туриш манфаатлироқ эканини билдирди.

Италия бош вазири Жоржа Мелони Украинани Киев учун эмас, балки Италиянинг ўз манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қўллаб-қувватлаганини билдирди.

«Сўнгги йилларда сайлов нуқтаи назаридан қараганда, Украинани қўллаб-қувватламаслигим мен учун манфаатлироқ бўлар эди. Аммо мен Украинани Киев учун эмас, Украинани Рим учун қўллаб-қувватладим», — деди Мелони Il Foglio газетасига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, давлатлар ўртасида тинч-тотув яшаш қоидалари йўқолиб, яна куч ҳуқуқи устувор бўлаётган халқаро вазиятда Италия йўқотадиган нарсаларга эга. Мелонининг қўшимча қилишича, сўнгги бир неча йилнинг ўзиёқ бундай сценарийнинг оқибатларини ҳис қилиш имконини бермоқда.

Бош вазир давлатнинг ҳарбий харажатларини оиланинг уй хавфсизлиги учун сарфлайдиган маблағлари билан ҳам таққослади. Унинг сўзларига кўра, мудофаа учун маблағ сарфлаш оммабоп мавзу бўлмаслиги мумкин, бироқ бундай харажатлар зарур.

«Мен бу масалада “Италия биродарлари” партияси ҳеч қачон демагогияга берилмаганидан фахрланаман», — деди Мелони.

Россия Италия ва Европа учун таҳдидми, деган саволга жавоб берар экан, бош вазир ҳар қандай ҳолатда ҳам мамлакатнинг эҳтимолий ҳужумга қарши туриш қобилиятини таъминлаш, ҳужум бўлмаслигига умид қилишдан кўра оқилонаро қ эканини билдирди.

Август ойининг охирида Италия ҳукумати Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини келишиб олди. Унга NG версиясидаги SAMP/T зенит-ракета мажмуаларининг тўртта батареяси, Aster 30 ракета-тутиб қолувчи қурилмалари ва узоқ масофали радиолокация тизимлари киради.

Бундан ташқари, Украинага Франциянинг Thales компанияси ишлаб чиқарган олтита узоқ масофали радиолокация тизими ҳамда Италиянинг Leonardo компанияси ишлаб чиқарган битта тизим етказиб берилади.

Янги пакетнинг умумий қиймати тахминан 3 миллиард евро деб баҳоланмоқда. Уни молиялаштириш Европа кредит дастурлари, хусусан, Ukraine Support Loan дастури ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилган.

Киритилди: 20:22 13.09.2026. Ўқилди: 496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!