Шу кунгача Мексиканинг бешта штатида кучли ёмғир ва сув тошқини туфайли 76 киши ҳалок бўлди, 39 киши бедарак йўқолди. Аввалроқ 72 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.
Бу ҳақда Мексика ҳукумати сайтидаги баёнотга таяниб, El Universal хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, энг кўп зарар кўрган Веракрус ва Идальго штатлари. Веракрусда 34 киши ҳалок бўлди, 14 киши бедарак йўқолди, 40 та муниципалитет зарар кўрди. Идальгода 22 киши ҳалок бўлди, 20 киши бедарак йўқолди, 27 муниципалитетга зарар етди. Пуэблада 19 киши ҳалок бўлди, беш киши бедарак йўқолди, 23 та муниципалитетга зарар етган. Керетаро битта ўлим ҳақида хабар беради.
Фуқаролик мудофааси миллий координатори (CNPC) Тамаулипасдаги Сьюдад-Мадеро ва Тампико муниципалитетлари, шунингдек, Веракруздаги Анауак, Сьюдад-Куаутемок ва Пануко муниципалитетлари аҳолисини шанба куни Пануко дарёсида сув сатҳининг кўтарилиши ва хавфсизроқ ҳудудларга эвакуация қилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирди.