Бугун 15 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Мексикадаги сув тошқинлари натижасида қурбон бўлганлар сони ортиб бормоқда

Мексикадаги сув тошқинлари натижасида қурбон бўлганлар сони ортиб бормоқда

Мексиканинг марказий ва жанубий ҳудудларида содир бўлган кучли ёғингарчилик, сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 37 кишига етди.

Бу ҳақда El Universal газетаси Фуқаролик мудофааси хизматига таяниб хабар бермоқда.

Ҳисоботга кўра, Идальго штатида 22, Пуэблада тўққиз, Веракрусда беш ва Керетарода бир киши ҳалок бўлган.

Беш штатдаги 117 та муниципалитетда ёрдам кўрсатиш ҳаракатлари кучайтирилмоқда.

Мексика президенти Клаудия Шейнбаумнинг маълум қилишича, табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 5000 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар ва қутқарувчилар сафарбар этилган.

Киритилди: 09:45 12.10.2025. Ўқилди: 509 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!