Мексикада Прискитла ва Рэймонд тропик бўронлари сабабли содир бўлган кучли ёмғирлар ва сув тошқинлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 72 нафарга етди, 48 киши эса ҳануз бедарак ҳисобланмоқда.
Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, ўтган ҳафта давомида мамлакатнинг бешта штатида кучли ёмғирлар ва сел оқибатларидан кўплаб қурбонлар қайд этилган. Энг катта зарар Веракрус, Пуэбла ва Идалго вилоятларига етган.
Қидирув-қутқарув ишларига йигирма бирта вертолёт ва қўшимча қутқарув бўлинмалари жалб қилинган. Рәсмийлар билдиришича, ишларнинг асосий қисми ҳозирча сел йўллари, вайрона бинолар ва сув босган ҳудудларда амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, Мексиканинг Электр энергияси бўйича федерал комиссияси (CFE) маълум қилишича, табиий офатдан жабр кўрган бешта штатда электр узатиш тизимининг 95,4 фоизи тикланган.
Ҳукумат ҳодисадан жабр кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш ва эвакуация ишларини давом эттираётганини маълум қилди.