Мексиканинг Сан-Луис-Потоси штатидаги Танкануиц-де-Сантос муниципалитети мери Хесус Франко Ларрага номаълум кимсаларнинг қуролли ҳужуми натижасида ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Universal газетаси хабар бермоқда.
"Бир гуруҳ қуролланган кишилар машинага қарата ўт очди... Танкануиц мери Хесус Франко Ларрага ва у билан бирга машинада бўлган яна уч киши ҳалок бўлди”, дейилади мақолада.
Ҳужум 15 декабрь куни, автомобиль Тамасунчале ва Сюдад Валлес шаҳарларини боғловчи йўл бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда содир бўлган.
Морена партиясидан номзод Хесус Франко Ларрага июнь ойида мер этиб сайланган эди.
Октябрь ойида нашр Чилпансинго де лос Браво мери Алехандро Аркос Каталан лавозимига киришганидан деярли бир ҳафта ўтиб ўлдирилгани ҳақида хабар берган эди. Унинг танаси кесилган ҳолда топилган.