Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Мексика собиқ президенти коррупцияда айбланмоқда

A A A
Мексика собиқ президенти коррупцияда айбланмоқда

Мексика прокуратураси собиқ президент Энрике Пенья Ньетога қарши коррупция иши бўйича тергов бошлади, дея маълум қилмоқда Reuters агентлигига таяниб "xs.uz".

Прокуратура вакилларининг сўзларига кўра, собиқ президент 2012 йилги сайловолди кампанияси фаолиятини Бразилиянинг “Odebrecht” қурилиш компаниясидан олинган пора ҳисобига молиялаштиришда айбланмоқда.

Таъкидланишича, тергов жараёни Мексиканинг “Pemex” нефт компаниясининг собиқ раҳбари Эмилио Лозойянинг Пенья Ньето унга сайловолди кампаниясини олиб бориш ва конгрессда овозларни сотиб олиш учун пора берганлиги тўғрисидаги кўрсатмаларига асосланган.

"Кейинчалик президентлик лавозимини эгаллаган инсон ва унинг молия вазири бу пулларни сайловолди кампаниясида ишлаган турли хорижий маслаҳатчиларга ўтказишни буюрган", дея таъкидламоқда Мексика бош прокурори Алехандро Гертз.

Бундан ташқари, беш сенаторга 2013-2014 йилги иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 5 миллион АҚШ долларидан кўпроқ маблағ ажратилган.

2012 йилдан 2018 йилгача Мексика президенти бўлган собиқ мамлакат раҳбари ҳозирча бу айбловларга изоҳ бермади.

 

 

Киритилди: 05:30 14.08.2020. Ўқилди: 2081 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!