Клаудия Шейнбаум Эрон терма жамоаси нега ўз базасини Мексикага кўчираётганини изоҳлади.
Аввалроқ Эрон футбол федерацияси президенти Мехди Таж жамоанинг машғулот базаси АҚШдан Мексикага кўчирилиши ҳақида хабар берган эди.
"Қўшма Штатлар Эрон жамоаси ўз ҳудудида бўлишини истамади. Шу сабабли улар [Эрон] биздан: "Биз Мексикада базага эга бўла оламизми?" деб сўрашди ва биз: "Ҳа, муаммо йўқ", деб жавоб бердик", — деди Мексика президенти.
ЖЧ-2026 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.