Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Меҳмондорчиликка келган шахс ўғрилик қилди

Меҳмондорчиликка келган шахс ўғрилик қилди

Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида яшовчи 60 ёшли Ш.Х. мурожаат қилиб, пластик картасидаги 400 минг сўм пуллар ўғирланганлигини билдирган.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, Ш.Х.нинг уйига ўғлининг дўсти 26 ёшли Ю.О. меҳмондорчиликка келиб, телефон рақамига 10.000 сўм пайнет қилиб олиш учун деб, Ш.Х.нинг қўл телефонини алдаб олиб, "CLICK" иловаси орқали 10.000 ўрнига 400 минг сўм миқдоридаги пулларни ечиб олганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича Ю.О. ЎзР. ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилди.

Қонунга мувофиқ, Ю.О. содир этган жиноий ҳаракатлари учун 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Киритилди: 04:52 18.03.2023. Ўқилди: 1839 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!