Бугун 11 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Мбаппе Хитойдаги можаро сабаб учта йирик ҳомийсидан айрилди

Мбаппе Хитойдаги можаро сабаб учта йирик ҳомийсидан айрилди

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Хитойнинг собиқ раҳбари Мао Цзэдун билан боғлиқ интернет меми ҳақидаги сўзлари ортидан жиддий можарога дуч келди.

Франциялик футболчи интервьюлардан бирида ўзининг юзи Хитойнинг собиқ раҳбари суратига жойлаштирилган мемни кулгили деб атаган. Бу сўзлар Хитойда кескин норозиликларга сабаб бўлди. Натижада Mengniu, Dongpeng ва Milkground компаниялари Мбаппе билан ҳамкорликни тўхтатди.

Можаро Испания чемпионатига ҳам таъсир кўрсатди. Хитойнинг CCTV давлат телекомпанияси Ла Лига ўйинлари трансляцияларини тўхтатди. Футболчи ҳамда «Реал» ва Ла Лига раҳбарияти вазият юзасидан узр сўради.

Мбаппе ўз сўзлари ўйламасдан айтилганини тан олиб, Хитой халқи ва унинг тарихига ҳурмат билан муносабатда эканини билдирди. Шунга қарамай, можаронинг тижорий оқибатлари ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

Киритилди: Бугун 13:46. Ўқилди: 445 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар