Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Мбаппе "Реал" тарихида дебют мавсумида 40 та гол урган илк футболчига айланди.

Мбаппе "Реал" тарихида дебют мавсумида 40 та гол урган илк футболчига айланди.

Ла Лиганинг 36-турида "Мальорка"га (2:1) урилган гол "Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе учун Мадрид жамоаси либосидаги 40-гол бўлди.

Squawka хабарига кўра, 26 ёшли француз клуб тарихида дебют мавсумида шунча гол урган илк футболчига айланди. Мбаппенинг Ла Лигада 28 та, Чемпионлар лигасида 7 та, Испания кубогида 2 та, қитъалараро кубок, Испания Суперкубоги ва УЕФА Суперкубогида биттадан голи бор.

MisterCHip маълумотларига кўра, у Испания футболидаги биринчи мавсумида 40 ёки ундан ортиқ гол урган тарихдаги иккинчи футболчи ҳамдир. Бунгача фақат бразилиялик Роналдо бунга муваффақ бўлган, у 1996/97 йилги мавсумда "Барселона"даги биринчи мавсумида 47 та гол урган.

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду "Реал"даги биринчи мавсумида 33 та гол урди.

Киритилди: 05:14 15.05.2025. Ўқилди: 1020 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!