26 ёшли Килиан Мбаппе «Реал» таркибида сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар берди.
«Яна ой футболчиси бўлиш — ёқимли туйғу. Биз кўп ўйинларда ғалаба қозондик ва кўп гол урдик. Ўз йўлимиздан боришда давом этамиз ва ўйинимиз ҳамда натижаларимиздан мамнунмиз. Шу руҳда давом этамиз, деган умиддаман», — деди Мбаппе клуб расмий сайтига берган изоҳида.
Футболчи бу мукофотни жамоа сафидаги ажойиб ўйинлари учун иккинчи ой кетма-кет қўлга киритди. Аввалроқ у Чемпионлар лигасининг 2-турида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси ва Ла Лиганинг сентябрь ойи футболчиси ҳам деб топилган эди.
Жорий мавсумда Мбаппе «Реал» сафида барча мусобақаларда 12 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва 2 та голли узатма қайд этди.