Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Мбаппе Рамос билан «Реал»га ўтишини муҳокама қилди

Мбаппе Рамос билан «Реал»га ўтишини муҳокама қилди

Серхио Рамос Килиан Мбаппега «Реал»га ўтишидан олдин ёрдам беради.

«ПСЖ» билан шартномасини узайтирмасликка қарор қилган ҳужумчи бир неча ҳафта давомида Мадридга кўчиб ўтишга тайёргарлик кўради.

L'Equipe хабарига кўра, Мбаппе Рамос билан алоқада бўлиб турибди. Улар «ПСЖ»да 2 йил бирга ўйнашган. Килиан ҳозирда «Севиля»да ўйнаётган ҳимоячи билан «Реал»га ўтишини муҳокама қилди. Бундан ташқари, «қаймоқранглилар» собиқ сардори франциялик ҳужумчига Мадриддан уй топишга ёрдам беради.

Қайд этилишича, Серхионинг пойтахтда бир нечта уйлари бор ва улардан бирини Килианга сотиши мумкин.

Аввалроқ Мбаппенинг онаси Файза Ламари ўғлига уй излаш учун Мадридга келгани хабар қилинганди.

25 ёшли футболчи бу мавсумда «ПСЖ» сафида 32та ўйинда майдонга тушиб, 32та гол урди ва 7та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:02 01.03.2024. Ўқилди: 2047 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!