"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Кан" клубини сотиб олишдан аввал "Монако" варианти ҳақида ўйлаган.
Айнан монегаскликлар сафида футболчи профессионал футболдаги илк қадамларини ташлаган.
Бироқ якунда бу вариантдан воз кечган. 30 июль куни футболчига тегишли бўлган компания Лига 2 вакили "Кан"нинг 80 фоиз акциясига эга чиққан.