1 миллиард рубл ютган шахснинг телефон рақами Сахалин вилоятида рўйхатга олинган, деб хабар берди “Россия Лотто” лотереяси матбуот хизмати 1 январ куни.
Ташкилот маълумотларига кўра, 1 миллиард рубл ютган чипта Столото сайти орқали харид қилинган. Харид пайтида кўрсатилган телефон рақами Сахалин вилоятида рўйхатдан ўтган. Лотерея ғолибининг исми ошкор этилмаган.
Шунингдек, 90 киши миллион рублдан ортиқ пул ютгани хабар қилинган