Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйнамоқчи, аммо жиддий муаммо бор

Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйнамоқчи, аммо жиддий муаммо бор

Мадриднинг "Реал" клуби Чемпионлар лигаси доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйинда Килиан Мбаппесиз қолиши мумкин.

Юлдуз француз муҳим баҳсда иштирок этишни истайди, аммо чап тиззасида кучли оғриқни ҳис қилмоқда. 26 ёшли футболчининг "шаҳарликлар"га қарши ўйинда майдонга тушиши катта сўроқ остида турибди, дея хабар бермоқда журналист Мигел Анхел Диас. Эндрик ҳужумчини асосий таркибда алмаштириши мумкин: Хаби Алонсо сешанба кунги машғулотлардан сўнг ёш бразилиялик билан батафсил индивидуал суҳбат ўтказди.

"Реал"нинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.

Киритилди: Бугун 09:50. Ўқилди: 215 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!