Бугун 17 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Мбаппе французлар орасида рекорд ўрнатди

Мбаппе французлар орасида рекорд ўрнатди

Килиан Мбаппе французлар орасида кетма-кет 7 мавсумда гол уриш бўйича рекорд ўрнатди.

"Реал"нинг 26 ёшли форварди Ла Лига 28-туридан ўрин олган "Вильярреал"га (2:1, танаффус) қарши ўйиннинг биринчи бўлимида 6 дақиқа ичида дубль қайд этди. Мбаппе "Мадрид" сафидаги 44-ўйинда 30 ва 31-голларни урди.

Шу тариқа, Килиан топ-5 лигаларда кетма-кет 7 мавсумда 30+ гол урган тарихдаги илк франциялик футболчига айланди.

2023/24 йилги мавсумда Мбаппе "ПСЖ" сафида 45 та гол урган бўлса, бунгача 41, 39, 42, 30, 39 та гол урганди.

Киритилди: 23:37 15.03.2025. Ўқилди: 849 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!