"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Барселона"га қарши ўйин учун жиддий тайёргарлик кўрган.
AS нашри хабарига кўра, 26 ёшли француз ўтган мавсумда "Бернабеу"да 8 марта офсайдга тушганидан сўнг, бу сафар офсайд тузоғига қарши махсус ечим устида ишлади.
26 октябрь кунги ўйин Тошкент вақти билан 20:15'да старт олади.