Килиан Мбаппе Чемпионлар Лигасидаги эллик голли маррага етди.
"Реал" ҳужумчиси "Аталанта"га қарши умумий босқич 6-тур учрашувида (3:2) ҳисобни очди.
Бу Килиан Мбаппенинг Чемпионлар лигасидаги 50-голи, саралаш ўйинлардан ташқари. Француз бу кўрсаткич бўйича ҳамюрти Тьерри Анри билан тенглашди.
Бу кўрсаткичга эришиш учун Мбаппега 79 та ўйин керак эди (саралаш ўйинларидан ташқари) – турнир тарихидаги тўртинчи натижа.
Фақат Руд ван Нистелрой (62 ўйин), Лионель Месси (66 ўйин) ва Роберт Левандовски (77 ўйин) 50 та голни тезроқ уришга муваффақ бўлган.
Чемпионлар лигасининг энг яхши 10 нафар тўпурари:
1. Криштиану Роналду – 140 гол
2. Лионель Месси – 129
3. Роберт Левандовски – 101
4. Карим Бензема – 90
5. Рауль – 71
6. Руд ван Нистелрой – 56
7. Томас Мюллер – 55
8-9. Тьерри Анри – 50
8-9. Килиан Мбаппе – 50