Бугун 24 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Мбаппе «Бавария» юлдузини «Реал»га чақирди

Мбаппе «Бавария» юлдузини «Реал»га чақирди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоа таркибига франциялик юлдуз футболчи келишини истамоқда.

L'Equipe нашри хабарига кўра, Килиан ҳозирда "Бавария" сафида ҳаракат қилаётган Майкл Олисени "Реал"га чақирган. 24 ёшли французга Англиянинг бир қатор грандлари ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Олисе ҳозирда Transfermarkt порталида 130 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг шартнома муддати 2029 йил ёзигача мўлжалланган.

Француз жорий мавсумда жами 25 та ўйинда 10 та гол уриб, 14 та голли узатма амалга оширди.

Киритилди: 23:45 23.12.2025. Ўқилди: 229 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!