Бугун 23 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Башар Асад Москвада ҳашаматли ҳаёт кечиряпти — NYT

Башар Асад Москвада ҳашаматли ҳаёт кечиряпти — NYT

Сурияда ағдарилганидан сўнг Россияга қочган президент Башар Асад ва оиласи Москвада ҳашаматли ҳаёт кечиряпти. The New York Times Асаднинг қариндошлари, оиласига яқинлар ва суриялик собиқ мансабдорларга асосланиб шундай хабар берди.

Башар Асад Москвада ҳашаматли ҳаёт кечиряпти — NYT

Нашрга маълумот берган суриялик эмигрантнинг айтишича, у бир куни Москва-Ситидаги «Федерация» минорасининг 62-қаватидаги Sixty ресторанида овқатланаётган Асадни кўрган. Бу ерга «рус сиёсий элитаси ва хорижлик таниқли шахслар келиб туради. Собиқ президент VIP-меҳмонлардан бири бўлган.

Россияда Асадлар даставвал Four Seasons меҳмонхонасида яшашди, бу ерда ижара ҳақи ҳафтасига $13 минггача. Кейин у оиласи билан «Федерация» минорасининг икки қаватли пентҳаусига, сўнгра Рублёвкадаги уйга кўчиб ўтди, деб ёзди NYT.

Башар Асад Москва-Ситида истиқомат қилгани ва Рублёвкага кўчиб ўтгани ҳақида Zeit ва The Guardian нашрлари ҳам ёзган. The Guardianга кўра, собиқ президент офталмология курсларига қатнамоқда (Асад Дамашқ ва Лондонда тиббиёт йўналишида таҳсил олган). NYT суҳбатдошлари айтишича, рус махсус хизматлари Асадни қўриқлаш ва ҳар бир қадамини назорат қилишда давом этмоқда.

Киритилди: Бугун 13:32. Ўқилди: 685 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!