Бугун 23 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Россия дронларини тутмоқчи бўлган украиналик вертолёт бошқарувчиси ҳалок бўлди

Россия дронларини тутмоқчи бўлган украиналик вертолёт бошқарувчиси ҳалок бўлди

Украина Қуролли кучлари қўмондонлиги Украина Қаҳрамони ва Ми-24 вертолёти учувчиси Александр Шемет Россиянинг Герань дрони томонидан ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда 23 декабрь куни Украинанинг "Жамоатчилик" телеканали хабар берди.

"Учувчи Черкас вилоятида вертолётни бошқарган ва дронларни тутиш топшириғини бажарган. Жанговар миссия давомида у қўмондонлик билан алоқада бўлган, бироқ тез орада радарлардан ғойиб бўлган", - дейилади хабарда.

Вертолётнинг қолдиқлари ва жасади кейинроқ топилган.

Аввалроқ, 21 декабрь куни 13 нафар украиналик жангари ўз қўмондони билан бирга Суми вилоятидаги Високой яқинида Россия Қуролли кучларига таслим бўлишга қарор қилгани хабар қилинганди. Қўмондонлик жангарилар ўз позицияларини тарк эца, уларни дрон ёрдамида йўқ қилиш билан таҳдид қилган.

Киритилди: Бугун 11:30. Ўқилди: 657 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!