Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо ҳужумчи Килиан Мбаппе майдонга қайтишга яқин экани ва ҳозирда ўзини анча яхши ҳис қилаётганини айтди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, французнинг "Барселона"га қарши бўлажак ўйинда майдонга тушиши ёки тушмаслиги унинг машғулотлардаги ҳолати ўрганилгандан сўнг ҳал қилинади.

- Мбаппе ўзини анча яхши ҳис қиляпти. "Атлетико"га қарши ўйинга у тўлиқ тайёр эмасди ва финалда ўйнаш имкониятини ҳисобга олиб, унинг қайтишини тезлаштирмасликка қарор қилдик. У кеча учиб келди ва бугун жамоа билан машғулот ўтказади. Барчасини баҳолаб, унинг асосий таркибда тушиши ёки камроқ ўйнашини ҳал қиламиз," - деди Алонсо.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги учрашув 11 январь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 19:29 10.01.2026. Ўқилди: 468 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!