Бир вақтлар "Темир" лақабига сазовор бўлган Майк Тайсон фаолияти давомида маълум бир оғир вазн тоифасидаги афсонага дуч келмаганидан афсусда эканлигини билдирди.
Ўз фаолияти давомида Ларри Холмс, Френк Бруно ва Майкл Спинкс каби бир қатор энг кучли оғир вазн тоифасидаги боксчилар билан тўқнашиб, уларни мағлуб этганига қарамай, "Темир" Майк бир пайтлар бокс тарихида энг кекса оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган ва ҳали-ҳануз бу рекордни сақлаб келаётган Жорж Форман билан жанг қилмаганидан афсусланганини айтган.
The Ring журнали учун тайёрланган махсус мақолада Тайсон ўз фаолиятидаги камдан-кам афсуслардан бири "Катта" Жорж билан жанг уюштира олмагани эканлигини маълум қилди.
"Мен Жорж Фореманга қарши жанг қилишни хоҳлардим. Кўплаб мухлислар қайси биримиз кучлироқ эканлигимизни билишни исташарди. Мен бу мунозарага бир йўла чек қўйишни хоҳлардим".