Ташкилотчилар томонидан америкалик бокс афсонаси Майк Тайсон ҳамда блогер-боксчи Жейк Пол жанги учун янги постер тақдим этилди.
Аввалроқ, ушбу жангнинг 15 ноябрь куни кўчирилгани ҳақида хабар берилганди. Бокс турнири олдиндан белгиланганидек, АҚШнинг Техас штати Арлингтон шаҳрида бўлиб ўтади.
Аслида жанг 20 июль куни ўтказилиши керак эди. Лекин 57 ёшли Тайсоннинг соғлиғидаги муаммо сабаб жанг кечроқ муддатга кўчирилди.