УЕФА расмий сайти 2019/20 йилги мавсум якунларига кўра, энг яхши мураббий номи учун номзодлар учлигини эълон қилди.
УЕФАнинг якуний учлик рўйхатидан Юрген Клопп («Ливерпуль»), Ханс-Дитер Флик («Бавария») ва Юлиан Нагельсман («Лейпциг») сингари мураббийлар жой олган. Эътиборлиси, учала мураббий ҳам германиялик.
«Ливерпуль» Клопп қўл остида катта фарқ билан Англия чемпионига айланган бўлса, «Бавария» Флик мураббийлигида Бундеслига, Германия кубоги ва ЕЧЛда ғолиб чиқиб, требл қайд этди. «Лейпциг» эса ёш мутахассис Нагельсман бошқарувида илк марта Чемпионлар лигаси яримфиналига қадар етиб келди. Ғолиб номи 1 октябрь куни эълон қилинади.
Мавсумнинг топ-10 мураббийлар рўйхати қуйидагича кўриниш олган:
4. Томас Тухель («ПСЖ») – 76 овоз
5. Жан Пьеро Гасперини («Аталанта») – 68 овоз
6. Хулен Лопетеги («Севилья») – 57 овоз
7. Руди Гарсия («Лион») – 32 овоз
8. Зинедин Зидан (Реал) – 25 овоз
9. Хосеп Гвардиола (Манчестер Сити) – 11 овоз
10. Антонио Конте (Интер) – 9 овоз.