Ижтимоий тармоқларда математика фанидан Асосий олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичи саволлари Республика бўйлаб олдиндан тарқатилгани маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат бўйича тегишли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Саволлар Фан олимпиадалари маркази томонидан тузилиб, ҳудудий бошқармаларда марказлашган ҳолда чоп этилган. Текширувларга кўра, айрим масъуллар ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашгани ва жараёнда адолатни таъминламагани сабабли материаллар тарқалган.
⚖️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини маълумотига кўра, ҳолатга сабабчи шахслар аниқланмоқда ва улар қонунчилик доирасида жавобгарликка тортилади.
Шу муносабат билан математика фанидан Асосий олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичи 9–11-синфлар кесимида қайта ўтказилади.